Люсьен Фавр 68 ёшида мураббийлик фаолиятини якунлади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби собиқ бош мураббийи Люсьен Фавр профессионал мураббийлик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. 68 ёшли швейцариялик мутахассис мураббийликдаги фаолиятига нуқта қўйишга қарор қилганини айтди.
Фаврнинг таъкидлашича, доимий бандлик ва ишнинг юқори суръати сабаб йиллар ўзи учун сезилмай ўтиб кетган. У узоқ вақт давомида ёшини унчалик ҳис қилмаганини, бироқ вақт ўтиши билан замонавий футболда мураббийлар тобора ёшара боришига эътибор қаратганини билдирди.
Фавр Дортмунднинг “Боруссия”сидан ташқари Германияда “Герта”ни, Францияда “Ница”ни бошқарган. У “Ница”ни 2023 йилда тарк этган.
Шунингдек, у Швейцарияда бир қатор жамоаларда мураббийлик қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Фаврнинг таъкидлашича, доимий бандлик ва ишнинг юқори суръати сабаб йиллар ўзи учун сезилмай ўтиб кетган. У узоқ вақт давомида ёшини унчалик ҳис қилмаганини, бироқ вақт ўтиши билан замонавий футболда мураббийлар тобора ёшара боришига эътибор қаратганини билдирди.
Фавр Дортмунднинг “Боруссия”сидан ташқари Германияда “Герта”ни, Францияда “Ница”ни бошқарган. У “Ница”ни 2023 йилда тарк этган.
Шунингдек, у Швейцарияда бир қатор жамоаларда мураббийлик қилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













