Фернандо Торрес Слот учун ҳаммасини исботлаш вақти келди

Фернандо Торрес Слот учун ҳаммасини исботлаш вақти келди

«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Арне Слот фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Голландиялик мутахассис Англиядаги илк мавсумидаёқ «қизиллар»ни Премьер-лига чемпионлигига олиб чиққанди. Бироқ жорий мавсумда натижалар у қадар барқарор эмас: мерсисайдликлар турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан 10 очко ортда қолган.

«Менимча, Слот учун «Ливерпул»га мос инсон эканини исботлаш вақти келди. Ўтган мавсум ажойиб ўтди, у Премьер-лигани ютди — бу исталган мураббий учун жуда қийин вазифа. Слот биринчи мавсумдаёқ муваффақиятга эришди, демак, ғалаба учун нима кераклигини билади. Энди эса қийинчиликлар бошланган паллада у вазиятни ўзгартира олишини кўрсатиши керак. Умид қиламанки, бунга эришади», — Торреснинг сўзларини Anything Liverpool келтирди.

1-январ, пайшанба куни «Ливерпул» ўз майдонида «Лидс»ни қабул қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.