«Барселона» ҳимоячиси Форт жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

«Барселона» ҳимоячиси Форт жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

«Барселона»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Форт, ҳозирда ижара асосида «Эльче» сафида тўп сураётган пайтида жароҳат олиб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

19 ёшли футболчи ўтган турда «Райо Вальекано»га қарши учрашувнинг 6-дақиқасида гол уришга улгурди, бироқ 12-дақиқада елкасидан чиққан жароҳат сабаб ўйинини давом эттира олмади. Sport манбасига кўра, Форт операция қилинди ва тикланиш жараёни бир неча ҳафта давом этиши кутилмоқда.

Форт «Эльче»даги 12 ўйинда 2 та гол ва 2 та ассист қайд этган. Маълумотларга кўра, «Барселона» раҳбарияти футболчининг ижарадаги ўйинидан мамнун ва у келаси мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоасида ўрин учун бемалол кураша олади, деб ҳисобламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.