«Вердер» украиналик ҳимоячини таркибига қўшишни истайди

«Вердер» украиналик ҳимоячини таркибига қўшишни истайди

Донецкнинг «Шахтёр» клуби ва Украина миллий жамоаси ҳимоячиси Ефим Конопля Германия чемпионатида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sport.ua хабарига кўра, 26 ёшли футболчига Бременнинг «Вердер» клуби қизиқмоқда. Немис клуби раҳбарияти уни январ ойидаги трансферлар ойнасида олиб келишни режалаштирмоқда.

Коноплянинг трансфер қиймати 5 миллион евро деб баҳоланмоқда. Ҳимоячининг «Шахтёр» билан амалдаги шартномаси эса келаси йил ёзида якунга етади.

2025/2026 йилги мавсумнинг биринчи ярмида у 19 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та ассист қайд этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.