Роналду ва Фелиш «Ал-Наср» сафида асосий таркибда тушади

Роналду ва Фелиш «Ал-Наср» сафида асосий таркибда тушади

Сешанба оқшомида Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Иттифоқ» ва «Ал-Наср» жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ар-Риёд клуби бош мураббийи Жорже Жезуш учрашувни илк дақиқалардан бошлайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ал-Акиди, ал-Ганам, ал-Амри, Мартинес, ал-Нассер, Брозович, Анжело, Коман, Уэсли, Фелиш, Роналду.

Шундай қилиб, «Ал-Наср» ҳужумида португалиялик юлдузлар — Жоау Фелиш ва Криштиану Роналду тандеми асосий куч бўлиб майдонга чиқади.

Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Баҳс тафсилотларини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.