U-23 Осиё кубоги. Терма жамоамиз бугун 19:00да Эронга қарши чиқади

U-23 Осиё кубоги. Терма жамоамиз бугун 19:00да Эронга қарши чиқади

Саудия Арабистони майдонларида U-23 Осиё кубоги қизғин руҳда давом этяпти. Мусобақанинг ҳар бир тури алоҳида интрига, ҳар бир ўйин эса ҳақиқий имтиҳон — айниқса, гуруҳ босқичида.

Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси турнирнинг 2-турида кучли рақиблардан бири — Эронга қарши баҳс олиб боради. Мухлислар учун эса бу оддий ўйин эмас: жамоамиз навбатдаги тур олдидан ўз сўзини айтиб қўйиши, ишонч ва кайфиятни янада ошириши мумкин бўлган тўқнашув.

Учрашув бизнинг вақт билан соат 19:00 да старт олади. Демак, кечқурунги план аниқ: экран олди, миллий жамоа ва тилаклар — “камера” тайёр, дуо тайёр!

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.