Трент «Реал»да қолишдан кўнгли тўлмаяпти ва «Бавария»ни кўзламоқда

Трент «Реал»да қолишдан кўнгли тўлмаяпти ва «Бавария»ни кўзламоқда

Ҳимоячи Трент Александер-Арнолд ўтган ёзда «Ливерпул»ни тарк этиб, «Реал» сафига қўшилганди. Аммо унинг Испаниядаги фаолияти кутилганидек кетмаяпти: инглиз футболчисини жароҳатлар тинимсиз безовта қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Defensa Central хабарига кўра, Трент «Реал»даги ҳозирги ҳолатидан норози ва ёзги трансфер ойнаси арафасида клубини алмаштириш йўлида қадамлар ташламоқда. Манбага ишонилса, Александер-Арнолднинг ўзи «Бавария»га ўтишни истаяпти.

Қайд этилишича, бундай трансфер учун «Реал»нинг розилиги муҳим, чунки футболчининг шартномаси 2031 йил ўрталаригча амал қилади, товон пули эса 1 миллиард евро этиб белгиланган. Мадрид клуби эса Трент яна юқори даражага қайтиб, жамоа учун муҳим футболчига айланишига ишонмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.