Слуцкий бошчилигидаги Shanghai Shenhua яна мағлуб бўлди

Слуцкий бошчилигидаги Shanghai Shenhua яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафарда «Sanfrecce Hiroshima»га 0:1 ҳисобида ютқазиб, турнирда яна очколар ололмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди — японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу натижа Хитой клуби учун мусобақадаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан кейин «Shanghai Shenhua» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Sanfrecce Hiroshima» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.