Слуцкийнинг жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Слуцкийнинг жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 6-турида сафaрда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу натижа Хитой клубининг турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди.

Олти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. «Санфречче Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.