Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua Осиёда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилди. Хитой клуби сафардa «Sanfrecce Hiroshima»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Натижада «Shanghai Shenhua» турнирдаги кетма-кет учинчи марта ютқазди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Sanfrecce Hiroshima» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.