Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида сафардa “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида ютқазиб, навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан япон клубига ғалаба келтирди. Бу натижа Хитой жамоаси учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг “Шанхай Шенхуа” 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко тўплаб, кучли учликдаги 3-поғонани эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.