Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий мураббийлигидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби сафардa «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба йўллади. Шу тариқа «Шанхай Шэньхуа» мазкур турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда 3-поғонадан жой олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.