Ламине Ямалнинг ЖЧдаги иштироки сўроқ остида

Ламине Ямалнинг ЖЧдаги иштироки сўроқ остида

Испания терма жамоаси мухлислари учун нохуш хабар тарқалди. The Athletic нашри хабарига кўра, Барселона ҳужумчиси Ламине Ямал сон қисмидаги жароҳати сабабли 15-июн куни Кабо-Вердега қарши ўтадиган ЖЧнинг очилиш ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

18 ёшли футболчи нафақат биринчи тур, балки 21-июн куни Саудия Арабистонига қарши кечадиган иккинчи учрашувда ҳам майдонга тушиши гумон остида қолмоқда. Ямал апрель ойи охирида Селта Виго билан ўйинда пеналти тепиш вақтида жароҳат олган эди.

Испания футбол федерацияси ва Барселона клуби шифокорлари футболчининг тикланиш жараёнини биргаликда назорат қилмоқда. Терма жамоа тиббий штаби вакиллари мунтазам равишда Барселонага ташриф буюриб, иқтидорли ёш футболчининг ҳолатидан хабар олиб туришибди.

Ла Фуриа Рожа мураббийлар штаби Ямални 26-июн куни Уругвайга қарши гуруҳ босқичининг сўнгги баҳсида сафга қайтаришга умид қилмоқда. Агар ёш юлдуз жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлмаса, бу Испания терма жамоасининг чемпионлик амбицияларига жиддий зарба бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ламине Ямал икки йил аввал Европа чемпионатида Испания ғалабасига катта ҳисса қўшган эди. У терма жамоа сафида 25 та ўйин ўтказиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.