Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилди. Хитой клуби сафaрда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки урган гол ҳал қилди. Шу тариқа «Шанхай Шенхуа» мазкур турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қайд этди.

6 турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко тўплаб, учинчи поғонадан жой олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.