Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий мураббийлик қилаётган «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги баҳсдан ҳам очкосиз қайтди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки аниқ зарба билан жамоасига ғалаба келтирди. Бу натижа «Шанхай Шэньхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













