Икарди хет-триги «Галатасарай»да тарихий рекордни янгилади

Икарди хет-триги «Галатасарай»да тарихий рекордни янгилади

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу хет-трик Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул хорижлик тўпурар мақомини олиб келди. У бу кўрсаткичда руминялик Георге Ҳаджини ортда қолдирди: Ҳаджининг «Галатасарай» сафидаги голлари 75 та бўлган, Икардининг ҳисобида эса энди 76 та гол бор.

Умумий тўпурарлар рўйхатида ҳам Икарди юқори ўринларда бормоқда — у ҳозирча еттинчи поғонага кўтарилган. Эслатиб ўтамиз, Мауро 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилади, ундан аввал эса «ПСЖ» сафида ўйнаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.