Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия Арабистони футболида қайғули хабар: «Ал-Қадисия» сафида тўп суриб келган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед оламдан ўтди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий некролог эълон қилиб, маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қадисия» Саудия футболининг кучи жиҳатидан иккинчи лигасида иштирок этади ва айни пайтда турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа таркибида италиялик Матео Ретеги ҳам бор — у аввалроқ «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.

Ёш футболчининг ўлими сабаблари ҳозирча очиқланмади. Норасмий маълумотларга кўра, воқеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган бўлиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.