Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф умидлари сўнган «Шанхай Шэньхуа» саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашувда ҳеч бўлмаганда турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси бу вазифани ҳам уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд вакили «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг аввалидаёқ, 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат иккинчи голни киритди. Тез орада «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси четлатилиб, майдонда сон жиҳатдан кам бўлиб қолди ва ўйиндаги интрига деярли йўқолди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.