«Ал-Наср» Жорже Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи

«Ал-Наср» Жорже Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш клубдаги келажагини узайтириши мумкин. Саудия Арабистонидан келаётган хабарларга кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган янги битим таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа раҳбарияти мураббийнинг ишидан мамнун ва келаси мавсумда ҳам у билан ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда.

Аввалроқ Жезушнинг тақдири клубдаги ватандоши Криштиану Роналду қарорига боғлиқ экани айтилганди: агар ҳужумчи ёзда кетадиган бўлса, мураббий ҳам жамоани тарк этиши мумкин эди. Бироқ Роналду яқинда «Ал-Наср»да қолиш ниятини билдирган.

Жорже Жезуш «Ал-Наср»ни ўтган йил июл ойидан буён бошқариб келмоқда. Ҳозирда жамоа чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.