Гондурас Россияга қарши ўртоқлик ўйинидан бош тортди

Гондурас Россияга қарши ўртоқлик ўйинидан бош тортди

Россия терма жамоасининг баҳорги йиғинiga уч ҳафтадан камроқ вақт қолган бўлса-да, Россия футбол иттифоқи ҳануз ўртоқлик учрашувлари учун барча рақиблар рўйхатини эълон қилгани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, дастлабки спарринг рақиб ким бўлиши деярли аниқ: Мали терма жамоаси билан келишув борлиги аввалроқ тасдиқланган.

Sport24 хабарига кўра, РФУ Гондурас терма жамоасига ҳам таклиф билан чиққан. Бироқ Гондурас футбол федерацияси март ойининг сўнгги кунида Санкт-Петербургда ўртоқлик ўйини ўтказиш ғоясини рад этган.

Манбага кўра, рад жавобининг сабаби — Гондурас жамоасининг март ойидаги халқаро танаффус учун аллақачон бошқа режалари борлиги.

Ҳозирда Гондурас терма жамоаси FIFA рейтингида 65-ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.