Нобоа «Рубин» «Барселона»ни енггани учун берилган мукофотни айтди

Нобоа «Рубин» «Барселона»ни енггани учун берилган мукофотни айтди

2009 йил октябрида Қозоннинг «Рубин» жамоаси Чемпионлар лигасида кутилмаган натижа қайд этиб, «Камп Ноу»да «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша учрашувда казанликлар сафида тўп сурган Кристиан Нобоа бу ғалаба ортидан берилган катта бонусларни эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Нобоанинг сўзларига кўра, бу унинг фаолиятидаги энг йирик премиялар бўлган: ҳар бир футболчи 80 минг доллардан олган. У буни «Спорт-Экспресс»га берган изоҳида айтиб ўтди.

Ярим ҳимоячи ўша маблағга ҳеч нарса харид қилмаганини, аксинча пулни йиғиб қўйганини таъкидлади. Нобоанинг айтишича, у ўша пайтда ҳам анча мулоҳазали йигит бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2009/2010 йилги мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Рубин» ўз квартетида учинчи ўринни эгаллаган. Гуруҳда «Барселона» ва «Интер» юқорироқда якунлаган, Киевнинг «Динамо»си эса охирги поғонада қолган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.