Футболда вақт чўзишга қарши янги қоидалар жорий этилади

Футболда вақт чўзишга қарши янги қоидалар жорий этилади

2026/2027 мавсумидан бошлаб футбол қоидаларига вақтни атайлаб чўзишни камайтиришга қаратилган ўзгаришлар киритилади. BBC хабарига кўра, бундай ҳолатлар қайд этилса, тўп рақиб жамоага берилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агар вақт чўзиш дарвозабоннинг дарвозадан тўп тепиши пайтида аниқланса, қарама-қарши жамоа бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Яна бир янгилик — алмаштириш вақтида футболчига майдонни тарк этиш учун 10 сония берилади. Агар у белгиланган муддатда чиқиб кетмаса, захирадан тушаётган футболчи ўйинга 60 сония кечроқ қўшилади, натижада жамоа бир дақиқа давомида бир ўйинчига кам бўлиб қолади.

Аввалроқ футболга яқин вақт ичида «Винисиус қоидаси» ҳам киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.