"ПСЖ" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

"ПСЖ" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида \"ПСЖ\" меҳмонда \"Ливерпуль\" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Икки ўйин натижасига кўра умумий ҳисоб 4:0 кўринишини олди ва Париж клуби кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди. Ўйиндаги ҳар иккала голга Усмон Дембеле муаллифлик қилди — у учрашувнинг 72 ва 90+1-дақиқаларида мезбонлар дарвозасини ишғол этди.

Статистик маълумотларга кўра, \"Ливерпуль\" ўйин давомида катта босим ўтказган. Юрген Клопп шогирдлари рақиб дарвозаси томон нақ 21 та зарба йўллашди (шундан 7 таси аниқ) ва 57% тўп назоратига эга бўлишди. Бироқ, самарадорлик борасида \"ПСЖ\" анча устун келди: меҳмонлар 10 та зарбадан 5 тасини аниқ йўллаб, улардан иккитасини голга айлантиришди. \"Ливерпуль\"нинг 8 та бурчак зарбаси ва тинимсиз ҳужумлари самара бермади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.