ПСЖ ва "Атлетико"нинг ярим финалдаги рақиби ким бўлади?

ПСЖ ва "Атлетико"нинг ярим финалдаги рақиби ким бўлади?

Европа клуб футболида энг нуфузли мусобақалардан бири — Европа Чемпионлар лигаси доирасида ярим финалга йўл олган икки жамоа номи маълум бўлди. Улар — ПСЖ ва “Атлетико Мадрид”.

Парижликлар чорак финалда “Ливерпуль” жамоасини ҳар икки учрашувда ҳам бир хил — 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олишди. Улар майдонда барқарор ўйин кўрсатиб, рақибга имконият қолдирмади. Энди эса франциялик клуб ярим финалда “Реал Мадрид” — “Бавария” жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Иккинчи ярим финалчи сифатида эса “матрасчилар” номи билан танилган “Атлетико Мадрид” майдонга чиқди. Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа “Барселона” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, умумий натижа орқали ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди мадридликлар навбатдаги босқичда “Арсенал” ёки “Спортинг” жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади. Бу эса ярим финал босқичи янада қизғин ва кутилмаган натижаларга бой бўлишини англатади.

Шу тариқа, турнир финал сари қизғин тус олмоқда ва ҳар бир ўйин мухлислар учун ҳақиқий футбол спектаклига айланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.