Санти Касорла «Барселона» юлдузи Педрини Ламин Ямалдан устун қўйди

Санти Касорла «Барселона» юлдузи Педрини Ламин Ямалдан устун қўйди

Испания терма жамоаси ва «Арсенал» клубининг собиқ юлдузи Санти Касорла «Барселона»нинг икки иқтидорли футболчиси — Педри ва Ламин Ямал ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Икки карра Европа чемпиони каталонияликлар ярим ҳимоячисининг ўйин услубига юқори баҳо берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда 41 ёшда бўлишига қарамай «Реал Овьедо» сафида фаолиятини давом эттираётган Касорла Педрининг ҳақиқий мухлиси эканини яширмади. У жорий мавсумда «Барселона»га қарши ўйиндан сўнг ёш ярим ҳимоячидан унинг футболкасини сўраганини маълум қилди.

Санти Касорла «Барселона» юлдузи Педрини Ламин Ямалдан устун қўйди

Касорланинг таъкидлашича, 23 ёшли Педри ўзининг майдонни кўриш қобилияти билан Хави ва Андрес Инйеста каби афсоналарни эслатади. «У ўз ёшида дунёнинг энг яхшиларидан бири ҳисобланади.

Педри майдонда бўлмаганида жамоа унинг ўрнини жуда қаттиқ сезади», — деди тажрибали футболчи.

Санти Касорла «Барселона» юлдузи Педрини Ламин Ямалдан устун қўйди

Ламин Ямалнинг иқтидорини тан олган ҳолда, Касорла барибир ярим ҳимоячиларга кўпроқ меҳр қўйганини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, ўзи ҳам фаолияти давомида айнан Педри каби позицияда тўп сургани учун унинг ҳаракатларига кўпроқ қизиқиш билан қарайди.

Ҳозирда ҳар икки футболчи Испания терма жамоаси ихтиёрида бўлиб, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Луис де ла Фуэнте жамоанинг келажакдаги режаларида ушбу юлдузларга асосий эътиборни қаратиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.