"Ювентус" Алиссон билан музокара бошлади, Ван Дейк эса хавотирга тушди

Виржил ван Дейк бразилиялик дарвозабон Алиссон Беккернинг "Ливерпуль"дан кетиши жамоа учун жуда катта йўқотиш бўлишини тан олди. Ҳозирда унинг Италия чемпионатига кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кучаймоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Тажрибали посбоннинг "Ювентус" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. А Серия гиганти ва футболчининг вакиллари ўртасида дастлабки алоқалар ўрнатилгани айтилмоқда.

Алиссон узоқ йиллардан бери "Ливерпуль"нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Унинг эҳтимолий трансфери жамоанинг келгуси мавсумдаги режаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













