Каземиро ёзда "Интер Майами" сафига ўтиши мумкин

Каземиро ёзда "Интер Майами" сафига ўтиши мумкин

Бразилиялик тажрибали ярим ҳимоячи Каземиро ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" жамоасини тарк этиши кутилмоқда. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси июн ойида ўз ниҳоясига етади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирги вақтда футболчи МЛС чемпиони ҳисобланган "Интер Майами" раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда. Америка клуби бразилиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган асосий даъвогарлардан бири саналади.

Каземиро ёзда "Интер Майами" сафига ўтиши мумкин

Агар ушбу келишув муваффақиятли якунланса, Каземиро ўзининг узоқ йиллик рақиби Лионель Месси билан битта жамоада тўп суриш имкониятига эга бўлади. Улар Испания чемпионатида кўп йиллар давомида бир-бирига қарши ўйнаган.

"Интер Майами" сўнгги йилларда Европанинг кўплаб юлдузларини ўз сафига жалб этишда давом этмоқда. Каземиронинг трансфери жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини сезиларли даражада кучайтириши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.