Одил Аҳмедов жамоаси пешқадамни мағлуб этиб, Хитой Супер лигаси етакчисига айланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Хитой Супер лигасининг 4-турида пешқадамни мағлуб этиб, 1-ўринга кўтарилиб олди, деб ёзади \"Дарё.уз\" нашри.

Феликс Магат бошқараётган «Шандонг Луненг» клубига қарши ўйин Виллаш-Боаш шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Биринчи гол Халк томонидан урилган бўлса, иккинчисига Оскар пас берди.
Одил Аҳмедов бу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Бош мураббий Андре Виллаш-Боаш мазкур турда Элкесенга дам олиш имкониятини яратиб берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец эса аввалги турларда бўлгани каби 4-турда ҳам қайдномага кирмади. Унинг жамоаси 1:0 ҳисобида зафар қучиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Хитой Супер лигаси
4-тур ўйинлари
7 апрель, жума
«Шанхай СИПГ» — «Шандонг Луненг» 2:1
Голлар: Халк, 10 (1:0). Паписс Сиссе, 46 (1:1). Веи Шиҳао, 83 (2:1).
«Бейдзинг Гуоан» — «Ҳенан Жиане» 1:0
Гол: Дзанг Чиминг, 76 (1:0).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Феликс Магат бошқараётган «Шандонг Луненг» клубига қарши ўйин Виллаш-Боаш шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Биринчи гол Халк томонидан урилган бўлса, иккинчисига Оскар пас берди.
Одил Аҳмедов бу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Бош мураббий Андре Виллаш-Боаш мазкур турда Элкесенга дам олиш имкониятини яратиб берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец эса аввалги турларда бўлгани каби 4-турда ҳам қайдномага кирмади. Унинг жамоаси 1:0 ҳисобида зафар қучиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Хитой Супер лигаси
4-тур ўйинлари
7 апрель, жума
«Шанхай СИПГ» — «Шандонг Луненг» 2:1
Голлар: Халк, 10 (1:0). Паписс Сиссе, 46 (1:1). Веи Шиҳао, 83 (2:1).
«Бейдзинг Гуоан» — «Ҳенан Жиане» 1:0
Гол: Дзанг Чиминг, 76 (1:0).
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













