Хаби Алонсо масаласи: Ливерпул Реал Мадрид билан боғланди

Ливерпул ва Реал Мадрид ўртасидаги алоқалар қизғин тус олмоқда, бироқ бу сафар гап футболчи трансферлари ҳақида эмас, балки Хаби Алонсо атрофидаги баҳсли вазият ҳақида кетмоқда. Испаниянинг АС нашри хабарига кўра, Ливерпул раҳбарияти Мадрид клуби билан боғланиб, Хаби Алонсонинг Бернабеудаги қисқа ва муваффақиятсиз мураббийлик фаолияти ҳақида маълумот сўраган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Арне Слотнинг келажаги сўроқ остида қолган бир пайтда, Ливерпул клуби ўз вақтида ярим ҳимоя устаси бўлган мутахассиснинг нима учун Мадридда кутилган натижани кўрсата олмаганини чуқур таҳлил қилмоқчи. 400 миллион евродан ортиқ маблағ сарфланганига қарамай, жамоа жорий мавсумда инқирозга юз тутди.
Арне Слот 2027-йилга қадар шартномага эга бўлса-да, жамоанинг Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва Лига кубогидаги муваффақиятсизликлари ҳамда Англия Премер-лигасида Арсенал жамоасидан 20 очко ортда қолаётгани мураббийга нисбатан танқидларни кучайтирди. Клуб раҳбарияти ҳозирда мураббийлар штабидаги ўзгаришлар вариантини кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, Хаби Алонсо Реал Мадридда ишлаган даврида кийиниш хонасида келишмовчиликларни келтириб чиқарган. Хусусан, Винисиус Жуниор ва Феде Вальверде каби етакчи футболчилар унинг тактик машғулотлари ҳамда видео таҳлилларга ҳаддан ташқари кўп вақт ажратишини очиқчасига танқид қилишган эди.













