Ахел Дисаси Челси сафига қайтиши мумкинми?

Ахел Дисаси Челси сафига қайтиши мумкинми?

Ахел Дисаси Энзо Мареска даврида Челси таркибидан четлатилган футболчилар гуруҳида эди ва кейинчалик ижарага берилди. Бироқ, ҳимоячи ўзининг Вест Хемдаги муваффақиятли ўйини орқали Лондон клубидаги келажагини қайта тиклаши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Челси собиқ футболчиси Глен Джонсоннинг фикрича, Вест Хемдаги ижара муддати Дисасига Стамфорд Бридгеда янги бош мураббий қўл остида ўзини кўрсатиш учун имконият яратади. Жамоа бу мавсумда барқарорлик етишмаслигидан азият чекди ва мураббийлар алмашинуви ҳам вазиятни ўнглай олмади.

Дисаси 2025-йилнинг январидан буён Челси сафида майдонга тушмаган эди. Вест Хемга ўтганидан сўнг, у 15 та ўйинда иштирок этиб, жамоа ҳимоясини мустаҳкамлашга ҳисса қўшди. Гарчи Вест Хем қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида қолган бўлса-да, франциялик ҳимоячининг ўйини ижобий баҳоланмоқда.

Челси 2023-йилда футболчи учун 38,5 миллион фунт стерлинг тўлаган ва унинг шартномаси 2029-йилга қадар мўлжалланган. Ёзда жамоага янги мураббий келиши билан таркибда катта ўзгаришлар кутилмоқда, бу эса Дисасининг асосий таркибга қайтиши учун замин яратиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.