Пеп Гуардиола Манчестер Сити билан хайрлашмоқда: мураббий жамоани шошилинч йиғди

Манчестер Сити бош мураббийи Пеп Гуардиола ўзининг мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарлар муддатидан олдин ошкор бўлганидан қаттиқ ғазабда. Испаниялик мутахассис ушбу кутилмаган вазият туфайли футболчиларни кечки вақтда шошилинч онлайн йиғилишга чақиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Тҳе Сун нашрининг хабар беришича, Гуардиола ушбу муҳим маълумотнинг муҳим ўйин олдидан сиздирилганидан норози. У футболчиларга якшанба куни Астон Вилла жамоасига қарши бўлиб ўтадиган Англия Премер-лигаси доирасидаги баҳсдан сўнг клубни тарк этишини тасдиқлаган. Жамоа аъзолари мураббийнинг бу қароридан ҳайратда қолишган, чунки яқиндагина унинг қолиши ҳақида маълумот берилганди.
Пеп Гуардиола 2016-йилда Бавария клубидан келганидан буён Манчестер Сити билан 17 та йирик совринни қўлга киритди. Улар орасида олтита Англия Премер-лигаси чемпионлиги ва 2023-йилда қўлга киритилган тарихий Чемпионлар лигаси кубоги бор. Мутахассиснинг кетиши билан клубда янги давр бошланиши кутилмоқда.
Ҳозирда клуб раҳбарияти янги номзодлар устида ишламоқда. The Athletic хабарига кўра, унинг ўрнини собиқ ёрдамчиси Энзо Мареска эгаллаши мумкин. Шунингдек, жамоанинг узоқ йиллик етакчилари Бернардо Силва ва Джон Стоунз ҳам ёзда клубни тарк этиши расман тасдиқланган.













