“Доналд Трамп” лақабли буйвол Қурбон ҳайитига сотилди

Бангладешда яшовчи ноодатий албинос буйвол интернетда “Доналд Трамп” лақаби билан машҳур бўлиб кетди. Бунга унинг олтинсимон жуни ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг соч турмагига ўхшаш қиёфаси сабаб бўлган.
700 килограммли буйвол видеоси ижтимоий тармоқларда вирал бўлгач, уни кўпчилик ҳақиқатан ҳам Трампга ўхшатган.
Ферма эгасининг айтишича, буйвол жуда катта бўлишига қарамай тинч характерга эга. У махсус рацион — маккажўхори, соя ва кепак билан боқилган.
Маълум бўлишича, “Доналд Трамп” лақабли буйвол Қурбон ҳайити учун аллақачон сотиб юборилган. Ҳозирча у фермада қолиб, меҳмонларни қабул қилишда давом этмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













