«Реал» ўз майдонида 10 та бўлиб қолиб «Барселона»га ютқазди

«Реал» ўз майдонида 10 та бўлиб қолиб «Барселона»га ютқазди
Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган \"Реал\" Мадрид ҳамда \"Барселона\" клублари ўртасидаги \"эл-классико\" учрашуви ниҳоясига етди.

Унда 2:3 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Каземиро 28-дақиқада ҳисобни очди. Аммо, орадан кўп вақт ўтмасдан Месси ажойиб рейд қилиб, жавоб голини уришга эришди.

Иккинчи бўлимда Ракитич узоқдан зарба йўллаб, \"Барса\"ни олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада қўполиги учун Серхио Рамос майдондан четлатилди. Аммо, шунга қарамасдан 85-дақиқада Хамес орадаги фарқни йўққа чиқарди. Бир киши кам бўлиб \"Реал\" тенгма-тенг кураш олиб бораётганди, лекин ...

Лекин, қўшиб берилган дақиқаларда Месси яна бир ажойиб гол уриб, \"Барса\"нинг муҳим ғалабасини таъминлади.

Ла лигага яна қизиқиш қайтди.

Испания чемпионати, 33-тур

Испания чемпионати, 33-тур
\"Реал\" Мадрид - \"Барселона\" — 2:3
Голлар:
Каземиро (28), Хамес (86) - Месси (33, 90+2), Ракитич (73)

Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 70), Бэйл (Асенсио, 39), Бензема (Хамес, 82), Роналду.
Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Альба, Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Пако Алькасер (Андре Гомеш, 70), Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (12), Умтити (39), Ковачич (81).
Четлатиш: Рамос (77).

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.