Лэмпард тез орада Роналду ва Месси савиясига чиқиб оладиган футболчини айтди

Лэмпард тез орада Роналду ва Месси савиясига чиқиб оладиган футболчини айтди
Англия футболи афсоналаридан бири Фрэнк Лэмпард дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод ўйинчини айтди.

Унинг фикрига кўра, \"Челси\" яримҳимоячиси Эден Азар тез орада Месси ва Роналдуга етиб олади.

\"Агар Эден Азарнинг жисмоний ҳолати яхши бўлса, унинг ўйинида Месси ва Роналдуга хос сеҳрни кўришимиз мумкин. Азар уларнинг савиясига етиб олишга қодир. У - \"Челси\"нинг ҳақиқий афсунгари\" - деди Лэмпард The Sun хабарида.

Манба: stadion.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.