Хамес: “Бавария” ЕЧЛ фаворити

Хамес: “Бавария” ЕЧЛ фаворити
Ижара асосида “Бавария”да тўп тепаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг айтишича, жорий мавсумда Мюнхен клуби ЕЧЛ ғолиблигига асосий даъвогар саналади.

“Бавария” менинг назаримда, ЕЧЛ фаворитларидан бири. Бизда супер жамоа ва топ футболчилар жамланган. Нима учун биз Чемпионлар лигасини бтмаслигимиз керак?” дея Хамеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Бундеслига расмий сайти.

ЕЧЛ 1/8 финалида “Бавария” Туркиянинг “Бешиктош” клуби билан куч синашади. Биринчи учрашув 20 февраль куни Германияда, жавоб ўйини 14 март куни Туркияда ўтказилади.

Манба: championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.