Мбаппе: "Пулларим кўп, ортиқчасини нима қиламан?"

Мбаппе: "Пулларим кўп, ортиқчасини нима қиламан?"
ПСЖ ва Франция термаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2018да берилган барча мукофот пулларини хайрия ишларига бериб юборганини маълум қилди.

\"Мен энди текинга ҳам ўйнасам бўлаверади (кулади). Мен ЖЧда мамлакатимиз ғурурини ҳимоя қилдим. Бусиз ҳам жуда катта маблағ ишлаб топаман, бу жуда ҳам кўп. Шу боисдан ортиқчасини керакли одамлар билан бўлишаман. Кўпчилик инсонлар пулга муҳтож. Кимнинг имконияти етса кўпроқ xайрия ишларига бош қўшиб туриши тарафдориман. Бу уларнинг ҳаётини эмас, виждонини ўзгартиради. Хайрия ишларида қатнашиш менга олам-олам қувонч беради\", - деди Мбаппе.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.