Ўзбекистон "Dubai Cup 2018" турнири ғолиби бўлди

Ўзбекистон "Dubai Cup 2018" турнири ғолиби бўлди
Дубайда давом этган \"Dubai Cup\" турнири якунланди.

3-турда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон термаси Қувайтга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 26-дақиқасида ҳисоб очилди ва бу гол ягоналигини сақлаб қолди.

Натижада, ҳамюртларимиз 3 та ўйинда 7 очко жамғариб, турнирда 1-ўринни қўлга киритишди. Аввалроқ Равшан Ҳайдаров шогирдлари Япония билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, БААни 2:0 ҳисобида енгган эдилар.

Кеча Япония ва турнир мезбонлари БАА термалари ўртасида кечган баҳс 1:1 ҳисобида якунлангани боис Ўзбекистон олимпия термаси \"Dubai Cup\" турнири ғолибига айланди.

Ўзбекистон - Қувайт 1:0
Ўзбекистон "Dubai Cup 2018" турнири ғолиби бўлди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.