Лондондаги супер тўқнашув Уайтнинг нокаути билан якунланди (фото)

Лондондаги супер тўқнашув Уайтнинг нокаути билан якунланди (фото)
22 дан 23 декабрга ўтар кечаси Лондондаги “O2Arena” аренасида профессионал бокс кечаси ташкил қилинди. Кечанинг асосий тўқнашувида оғир вазнли боксчилар ўзаро куч синашди. Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Дерек Чисора WBC Silver камари соҳиби Диллиан Уайт билан куч синашди.

Жанг 11-раундда Уайтнинг рақибини нокаутга учратгунга қадар давом этди. Бу ғалаба билан британиялик боксчи WBC кумуш камари ва WBO халқаро чемпионлиги камарини ҳимоя қилди. Энди у ушбу вазнда Энтони Жошуа эгалик қилаётган WBO, IBF ва WBA даъвогарлар қаторига кўшилди.
Лондондаги супер тўқнашув Уайтнинг нокаути билан якунланди (фото)
Эслатиб ўтамиз, Дерик ва Диллиан учун бу тўқнашув ўзаро иккинчи жанг ҳисобланади. 2016 йилида Уайт очколар бўйича рақибидан устун келган.
Лондондаги супер тўқнашув Уайтнинг нокаути билан якунланди (фото)
Диллиан Уайт бундан олдинги жангида Жозеф Паркерни мағлуб қилган бўлса, Чисора жаҳон чемпионлигига собиқ даъвогар Карлос Такамни нокаутга учратган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.