Кримец ОФК томонидан яна бир марта жазоланди, бу сафар 5,000 АҚШ долларига

Кримец ОФК томонидан яна бир марта жазоланди, бу сафар 5,000 АҚШ долларига
БААда ўтаётган Осиё Кубоги доирасида Ўзбекистон - Япония баҳсида терма жамоамиз аъзоси Егор Кримец рақибни ушлаб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилганди.

ОФК тартиб-интизом ва этика кодексининг 12-моддаси ва Осиё Кубоги-2019 22-циркуляр 4.1.2 моддасига кўра футболчига 5,000 АҚШ доллари миқдоридаги жарима қўлланди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Осиё чемпионатининг 1-тури доирасида Ўзбекистон - Уммон учрашувида Кримец рақибга нисбатдан \"умид фолини\" қўллагани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан \"сийланганди\". Бунга жавобан ОФК тартиб-интизом қўмитаси ҳам футболчини 7,500 АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.