ЛаЛига. "Барселона" Мессининг хет-триги эвазига ғалабани илиб кетди (видео)

ЛаЛига. "Барселона" Мессининг хет-триги эвазига ғалабани илиб кетди (видео)
Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган “Севилья” – “Барселона” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:4 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб ўйиннинг 22-дақиқасида Хесус Навас ҳисобни очганди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Месси мувозанатни тиклади. 42-дақиқага келиб Меркадо яна “Севилья“ни олға бошлади 2:1.
Шундай бўлсада, тиниб-тинчимас Лео иккинчи бўлимда аввалига ҳисобни тенглаштирди, кейин эса хет-трик қайд этган ҳолда, ҳисобни 2:3 кўринишга олиб келди.
Бу ҳам камлик қилгандек, Луис Суарес Вацликни тўртинчи бор ранжитиб, якуний 2:4 натижасини таблода акс эттирди.

Севилья – Барселона 2:4 (2:1, 0:3)
«Рамон Санчес Писхуан»
Голлар: 1:0 – 22 Навас, 1:1 – 26 Месси, 2:1 – 42 Меркадо, 2:2 – 67 Месси, 2:3 – 85 Месси, 2:4 – 90 Суарес.
Севилья – Вацлик, Меркадо (Васкес, 51), Гомес, Кьер, Вебер (Амаду, 58), Банега, Навас, Рог (Меса, 62), Сарабия, Промес, Бен-Йеддер.
Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Нелсон Семеду (Серджи Роберто, 46), Альба, Видаль (Дембеле, 46), Ракитич, Бускетс, Коутиньо (Аленья, 79), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Пике (38), Рог (49), Вебер (57), Васкес (70), Кьер (80), Сарабия (83), Меса (90).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.