"Локомотив" эркин агент ҳисобланган легионер билан шартнома имзолади

Хабарингиз бор, Тошкентнинг \"Локомотив\" клуби БААнинг Абу Даби шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Жамоа машғулотида янгилардан черногориялик легионер Славко Дамянович ҳам иштирок этди.
Черногориялик Славко Дамянович марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида Черногориянинг “Морнар Бар”, “Сутеска Никсич”, “Будучност Подгорица”, Сербиянинг “Спартак”, “Баска”, Венгриянинг “Бекешаба-1912” ҳамда Жанубий Aфрика Республикасининг “Бидвест” клубларида тўп тепган.
27 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида “Локо” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Черногориялик Славко Дамянович марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида Черногориянинг “Морнар Бар”, “Сутеска Никсич”, “Будучност Подгорица”, Сербиянинг “Спартак”, “Баска”, Венгриянинг “Бекешаба-1912” ҳамда Жанубий Aфрика Республикасининг “Бидвест” клубларида тўп тепган.
27 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида “Локо” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













