Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионати Ўзбекистонда трансляция қилинади

Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионати Ўзбекистонда трансляция қилинади
Фото: Twitter/@kleague
UzReport телеканали футбол бўйича Жанубий Корея чемпионати трансляция ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал расмий сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Кей-Лига чемпионлиги учун асосий даъвогарлар иштирокидаги баҳсларни трансляция қилиш режалаштирилган. Телеканалнинг илк намойиши 10 май куни бўлиб ўтадиган «Канвон» — «Сеул» учрашуви бўлади. Икром Алибоев жамоаси иштирокидаги баҳс Тошкент вақти билан 12:30 да бошланади.

8 май санасида старт олган Кей-Лигада тўрт нафар ўзбекистонлик футболчилар иштирок этади. Улар: Икром Алибоев («Сеул»), Жамшид Искандаров («Соннам»), Рустам Ашурматов («Кванжу») ва Достон Турсунов («Пусан Ай Парк»).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.