"Женоа" бош мураббийи мағлубият сабаблари ва кейинги режалари ҳақида гапирди

"Женоа" бош мураббийи мағлубият сабаблари ва кейинги режалари ҳақида гапирди
Италия чемпионати 9-турида \"Женоа\" \"Парма\"ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа устози Роландо Маран мағлубият сабаблари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди.

\"Клуб президенти ва директори билан ҳозирги вазиятимизни муҳокама қилдик. Ортиқча гап сўзга ҳожат йўқ. Олдинда бизни муҳим ҳафта кутиб турибди. Йигитлар майдонда борини беришди. Улар ўйинни чарчоқ билан бошлашди \"Фиорентина\" билан ўйингача тикланиб улгуришимиз керак.

Биз нима сабабдан бу аҳволга тушганимизни ҳамма тушуниб турибди. Аммо йўқотадиган нарсамиз қолмади. Барчасини ўзгартиришга уриниб кўрамиз
\", - дейди Маран.

Италия А Серияси 9-туридан сўнг генуяликлар 5 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.