Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик"

Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик"
\"Металлург\" катта мураббийи Артём Петросян \"Насаф\"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Ўйин ҳақида
— Биринчи навбатда, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Иккинчи таймда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан, охиригача курашишди. Пенальтидан гол уролмадик, лекин бу — футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради.

\"Насаф\" – тезкор ва яхши таркибга эга жамоа. Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик. Жамоамиз футболчиларига иккинчи бўлимдаги ҳаракатлари учун ташаккур.

— Дарвозабон яхши ҳаракат қилди...
— Дарвозабоннинг вазифаси ўзи шу, у қутқариши керак. Иккита қийин вазиятда зўр ўйнади ва жамоамиз жонига ора кирди.

— \"Металлург\" ўтган йилга қараганда ёмонроқ ўйнамоқда. Бу нима билан боғлиқ?
— Буни ҳозир тушунтириб беролмайман, бу узоқ вақтни талаб қилади. Ўйлайманки, ўтган йилги етакчиларнинг жамоани тарк этгани таъсир қилди.

— Жасур Абдураимов истеъфоси бўйича изоҳ бероласизми?
— Бош мураббийимиз Жасур Абдураимов бетоб. Ўзингиз кўрдингиз, захира ўриндиғида испаниялик жаноб Луис Мануэль Эрнандес ўтирди. У киши бизга ёрдам бермоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.