ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташланди: Португалия ёки Италия мундиалга бормайди

ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташланди: Португалия ёки Италия мундиалга бормайди
Швейцариянинг Сюрих шаҳрида 26 ноябрь куни Европа минтақасининг ЖЧ—2022 мусобақаси ўтиш баҳслари ярим финалларига қуръа ташланди.

Унга кўра, плей-офф босқичига йўл олган 12 жамоалар А, Б ва C йўлларига бўлиб чиқилди. Бунда жамоалар (ярим финал баҳсида) биттадан ўйин ўтказади, унда ғолиб бўлган жамоа ўз йўлидаги ғалаба қозонган иккинчи жамоа билан ҳал қилувчи ўйинда (финал) майдонга тушади. Ўз йўлларидаги финалларда ғалаба қозонганлар эса Жаҳон Чемпионати йўлланмасига эга чиқади.

Қайд этиш керак, Европа чемпионатларининг сўнгги икки ғолиби Италия (2020) ва Португалия (2016) C йўлидан жой олди. Бу ЖЧ—2022 да Италия ёки Португалия қатнашмайди деганидир.

Қуйида жуфтликлар билан танишинг:
ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташланди: Португалия ёки Италия мундиалга бормайди
Эслатиб ўтамиз, ярим финал баҳслари 2022 йилнинг 24 мартида, финаллар эса 29 мартда бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.