Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Ўзбекистон Ирландияни ҳам йирик ҳисобда мағлуб этди

Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Ўзбекистон Ирландияни ҳам йирик ҳисобда мағлуб этди
Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Ўзбекистон Ирландияни ҳам йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 2-турида ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Терма жамоамиз Ирландияга қарши баҳс олиб бордилар ва 6:2 ҳисобида ғалабани расмийлаштиришди. Учрашувда Абдужамил Шукуров хет-трикка эришган бўлса, Қудрат Худойқулов ва Турсунали Ҳайдаров ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.

Бразилия терма жамоаси ҳам Украинани мағлуб этди (2:0) ва плей-оффга чиқди. Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги баҳсда гуруҳ ғолиби аниқланади.

Фото: stadion.uz
Текст: stadion.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.