"Fujairah Open-2022": Таэквондочиларимиз ушбу турнирда 7 медални қўлга киритишди

"Fujairah Open-2022": Таэквондочиларимиз ушбу турнирда 7 медални қўлга киритишди
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондонинг олимпия оиласига мансуб WT йўналиши бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди.

Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвимида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади. Ушбу турнирларда таэквондо терма жамоамиз икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этяпти. Уларнинг дастлабкиси \"Fujairah Open-2022\" мусобақаси ҳисобланади.

Қувонарлиси, кучли таркиб билан ушбу турнирга жўнаб кетган терма жамоамиз 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Олтин медаль:
Улуғбек Рашитов;
Жасурбек Жайсунов;
Феруза Садикова;
Светлана Осипова.

Кумуш медаль:
Чарос Қаюмова.

Бронза медаль:
Никита Рафалович;
Ниёз Пўлатов.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.