Моуриньо: "Агар эртароқ гол урганимизда, ўйинимизни буткул ўзгартирардик"

Моуриньо: "Агар эртароқ гол урганимизда, ўйинимизни буткул ўзгартирардик"
\"Рома\" бош мураббийи Жозе Моуриньо \"Удинезе\"га қарши қўлга киритилган дуранг (1:1)ни юқори баҳолади. Римликлар 94-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирган учрашувдан кейин \"Рома\" бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди.

\"Ўша пайтда мен ўйладим: Умид қиламанки, бизда ғалаба қозониш учун ҳали 2-3 дақиқа бор. Учрашув қийин руҳда ўтди. Назаримда, агар эртароқ гол урганимизда, ўйинни буткул ўзгартириб юборган бўлардик, аммо, афсуски, кечроқ тўп киритдик.

Чемпионатдаги мағлубиятсиз сериямизни 8 ўйинга етказдик – 4 ғалаба, 4 дуранг. \"Удинезе\" ёки \"Сассуоло\"га қарши дуранг натижа ҳафсалани пир қилди, деб ўйлаш мумкиндир, аммо бу мағлубият эмас, балки қийин вазиятларда қўлга киритилган қимматли очколар эди
”, - деди Моуриньо.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.