Alibaba қалбаки маҳсулотлар билан курашга жиддий киришди


Хитойнинг интернет-тижорат соҳасида фаолият юритувчи Alibaba компанияси ўз савдо майдончаларида қалбаки маҳсулотлар билан кураш кампаниясини бошлади. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Alibaba бундай маҳсулотлар билан кураш чораси сифатида нуфузли брендлар, савдо ассоциациялари ва интеллектуал мулк соҳасидаги экспертлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Улар орасида Louis Vuitton, Swarovski ва бошқа машҳур маркалар бор.
Компания бундай ҳамкорлик бозор иштирокчиларига компания билан интеллектуал мулк соҳасидаги тажрибаларини ўртоқлашиш имконини беришидан умид қилмоқда. Alibaba бунинг ўрнига альянс аъзоларига қалбаки маҳсулотлар борасидаги маълумотлар ва техник кўмак тақдим этади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













