Telegram мессенжери қўнғироқларни синовдан ўтказишни бошлади

Telegram мессенжери қўнғироқларни синовдан ўтказишни бошлади
Telegram мессенжери қўнғироқларни синовдан ўтказишни бошлади

Telegram мессенжерининг Beta-версияси мавжуд бўлган истаган киши унда қўнғироқларни синовдан ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Манбага кўра, қўнғироқлар end-to-end шифрлови билан ҳимояланган. Сизга қўнғироқ қилиши мумкин бўлган кишилар рўйхатини чеклашингиз ёки кирувчи қўнғироқларни буткул тақиқлашингиз мумкин. Қўнғироқлар ҳозирча фақат тест режимида ишламоқда.

Шунингдек каналда қўнғироқни қандай амалга ошириш мумкинлигига изоҳ берилган.
Telegram мессенжери қўнғироқларни синовдан ўтказишни бошлади

Фойдаланувчилар @news_telegram гуруҳида тест серверида бир-бирларига қўнғироқ қилишга уриниб кўришмоқда. Баъзилар ҳақиқатда бунинг уддасидан чиқишганини таъкидлашмоқда, иловада ҳам телефон гўшагининг пиктограммаси пайдо бўлди. Чат қатнашчилари ҳам Telegram ишлаб чиқарувчилари янги функцияни синовдан ўтказиш учун бу хабарни ўзлари тарқатишгани тахмин қилинмоқда.
Telegram мессенжери қўнғироқларни синовдан ўтказишни бошлади

Ҳамжамият муҳаррирлари бу якуний функциялар эмаслигини таъкидлашмоқда.

2017 йилнинг 17-январида мессенжер асосчиси Павел Дуров компания Telegram\'га аудиоқўнғироқлар функциясини қўшишни режалаштираётганини тасдиқлаганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.